Қозоғистонда  адлия соҳасига сунъий идрок жорий этилади

Қозоғистонда  адлия соҳасига сунъий идрок жорий этилади

Қозоғистонда «Адилет» ва «Е-Зан кўмеги» тизимларида сунъий идрок базасида «Рақамли консультант» ишга тушди. Нейротармоқ кўп учрайдиган ҳуқуқий масалалар бўйича фуқароларга маслаҳат беради, давлат органларига тушаётган юкламани камайтиришга ёрдамлашади. Адлия вазирлиги муаллифлик ҳуқуқларини муҳофаза қилиш учун ягона рақамли майдонча яратади. Сервис қўшиқлар, видео, матн ва бошқа ижодий ишлар қаерларда ишлатилаётганини кузатади ҳамда тегишли тўловлар жўнатилишини назорат қилади. Майдонча тақдимоти 2026 йилда ўтказилиши режалаштирилган. Мамлакат Бош вазири «Қонун ва Тартиб» Президент концепцияси доирасида адлия органларида рақамли ечимлар жорий этилиши билан танишди. Ўлжас Бектенов рақамлаштириш ва сунъий идрок элементлари жорий этилиши барча соҳаларда самарадорликни оширишга хизмат қилишини таъкидлади. 

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири: 

– Дунёда рақамли технологиялар, сунъий интеллект фаол ривожланяпти. Давлат раҳбарининг бевосита буйруғи билан мамлакатда суперкомпьютер ўрнатилди. Бу Марказий Осиёдаги биринчи суперкомпьютер кластери, у минтақадаги энг кучли ҳисоблаш қувватларига эга. Унинг имкониятлари давлат органлари, илмий институтлар, таълим даргоҳлари ва бизнес эҳтиёжларини қоплайди. Барча вазирликлар бу йўналишларда ишни фаоллаштириши зарур. Янги рақамли технологияларни жорий этиш учун барча соҳаларда суперкомпьютер ишлатилиши даркор. 

Абдумалик Сарманов таржимаси