ШаморИн шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли турнир – от устида чавгон ўйини доирасида «Буюк Дашт тимсоллари» этнографик экспозицияси намойиш қилинди. Мамлакат элчихонаси берган маълумотга кўра, Европадаги энг йирик 20-тоннали чопиб кетаётган от ҳайкали қошида анъанавий қозоқ ўтови тикилди. Кўчманчилар турар жойи атрофидаги экспозицияда қозоқларнинг қадимий ҳунарлари – намат босиш, ўтов тикиш санъати, дўмбира чалиш санъати тўғрисида стендлар қўйилди. Шунингдек, даштдаги йилқичилик ва чорвачиликка оид кўплаб маълумотлар берилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси