Астанада бетакрор Хитой ипагидан тайёрланган экспонатлар тақдим этилди

Астанада бетакрор Хитой ипагидан тайёрланган экспонатлар тақдим этилди

Астанада Хитой ипак санъатига бағишланган юзтага яқин ноёб экспонатлар тақдим этилди. Ташриф буюрувчилар қадимий ҳунармандчилик анъаналаридан тортиб, замонавий санъатгача бўлган бой маданий мерос билан таништиради. Кўргазмада нафақат нафис ипак матолар, нафис кашталар ва ҳашаматли миллий либослар, балки амалий безак санъати буюмлари ва нодир археологик ашёларни ҳам кўриш мумкин. Бундай хилма-хиллик туфайли томошабинлар Буюк Ипак йўлидаги ипакчилик ва кўп асрлик маданий алмашинув тарихини яққол кузатиши мумкин. Лойиҳа Қозоғистон ва Хитой музейларининг беш йиллик ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда. У икки давлат ўртасидаги маданий мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган.


Берик Абдиғалиули, Қозоғистон Республикаси Миллий музейи директори:


- Ушбу кўргазманинг ўзига хос жиҳати шундаки, ташриф буюрувчилар ипак қандай ишлаб чиқарилгани, бугунги кунгача ипакчилик қандай ривожлангани ҳақида батафсил маълумотга эга бўла олади. Айни вақтда, Буюк ипак йўлининг бошқа ҳудудлари, шу жумладан, Турфон шаҳридан келтирилган қизиқарли экспонатлар тақдим этмоқдамиз. Бу қўшма лойиҳамиз Буюк Ипак йўлини оммалаштириш ва унинг тарихини ўрганишга қаратилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси