Бошқаларга ўхшамайдиган, аутентик қозоқ мусиқаси хорижлик тингловчилар қалбини эгаллайди, дейди гастроль ташкилотчилари. Гастроллар ҳар йили тўла аншлаглар билан ўтади. Ва бунга ажабланмаслик керак: ансамбль қадимий қозоқ мусиқа асбоблари жарангини қайта тиклашга муваффақ бўлган. Артистлар қадимда кенг тарқалган бўғизда куйлаш маҳорати билан ҳам тингловчиларга манзур бўляпти. Бу сафар санъаткорлар репертуарини анча кенгайтирди, унга ушбу сафар учун ёзилган махсус асарлар киритилди.
Серик Нурмўлдаев, «Turan» этно-фольклор ансамбли яккахони:
– Хорижлик мухлисларимиз учун иккита дастур тайёрладик. «Туран» ансамбли 15 йилдан буён ижро этаётган асарлардан ташқари янги маҳсулотларимизни тақдим этмоқдамиз. Улар қаторида турк халқлари қўшиқларидан жамланган попурри ҳам бор. Ушбу ишимиз АҚШ давлат департаментида Наврўзни нишонлаётганимизда тақдим этилган. Тингловчиларга маъқул келган. Америкада турли аудиториялар учун концертлар бердик. Албатта, биринчи навбатда этник қозоқлар келишди. Улар тарихий ватан оҳангларини яхши билишади, бизни анча вақт қўйиб юборишмади.
«Turan» этно-фольклор ансамбли яккахони:
– Турненинг Европа қисмида бир қанча дастур тақдим этилади. Шулардан бири фақат «Туран» ансамбли, халқ бастакорлари, қозоғистонликлар асарларидан иборат. Иккинчиси Ақтўти Раимқулова асарларидан тўпланган. Битта композициясини 9 йил аввал, бошқасини айнан мазкур турне учун ёзган. Биз билан бирга «Қазақконцерт» артистлари ҳам санъатини намойиш этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси