Буюк Дашт дафиналари Францияда намойиш этилади

Французлар Қозоғистоннинг кўп асрлик тарихи ва ўта бой маданияти билан таниша олади. Париждаги Гиме  Осиё санъати миллий музейида очиладиган кўргазмада Буюк Дашт хазиналари намойиш этилади. Экспозиция  бешта бўлимдан иборат, 35 та ўта ноёб артефактлар қўйилади. Улар қаторида Тобол мутафаккири, Бўтай маданияти буюмлари, Олтин одам, жаҳонгир Амир Темурнинг бронза чироқлари ва бошқалар бор. Улар эрамиздан аввалги ІІІ минг йилликдан XVIII асргача бўлган давр ҳақида ҳикоя қилади. Артефактлар мамлакат Миллий музейи ва «Ҳазрат Султон» давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонасидан олинади. Кўргазма 2025 йил март ойигача давом этади.

 

Қумар Жунисов, Миллий музей халқаро муносабатлар бўлими бошлиғи:

- Кўзгазманинг яна бир ўзига хос жиҳатиу иммерсив контент билан бойитилади. Яъни, француз жамоатчилиги фақат келтирилган артефактларни томоша қилмайди, балки технологиялар ёрдамида виртуал дунёга киради, мамлакатимиз руҳиятини, ноёб колоритини ҳис этади. Шувоқ ҳиди ва махсус мусиқа туфайли ташриф буюрганлар қозоқ халқи тарихининг ҳар бир босқичини тўлақонли ҳис этади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.