Қозоғистон Президенти Қизил Ўрда вилоятига борди. Амалий сафар «Қўрқит ота»
халқаро
аэропортининг янги терминали билан танишишдан бошланди. Давлат
раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевга йўловчиларни рўйхатга
олиш ва текшириш, чегара-назорат
пунктлари, кутиш
зали, автоматлаштирилган
юк бериш тизими тақдим этилди.
Янги терминал ишга тушиши туфайли аэропортнинг хизмат қуввати анча
ортади. Иншоот Халқаро фуқаро авиацияси қўмитаси
ҳамда Халқаро
ҳаво транспорти ҳамжамиятининг юқори стандартларига мос.
Сўнгра Қизил Ўрда вилояти минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида ҳисобот берди. Нурлибек Налибаевнинг маълум қилишича, сўнгги 4 йил давомида минтақа иқтисодига киритилган инвестиция ҳажми 233 фоизга ошган. Жорий йилда
яна 720
миллиард
тенгедан
зиёд сармоя жалб этилади. Унинг 70 фоизи
хусусий шахслар ҳисобидан.
Келгуси
уч йилда минтақада қиймати 2 триллион тенгега 90 та инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилади. Жорий
йилда 27 та объект ишга тушади. Давлат
раҳбари лойиҳалар ўз вақтида ва сифатли рўёбга чиқарилиши лозимлигини
таъкидлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Санъат марказини бориб кўрди. Ўтган йили очилган иншоотда концертлар, ижодий
кечалар, турли ижтимоий тадбирлар ўтказилади. Марказда
бир қанча ижодий жамоа иш юритади. Давлат
раҳбари вилоят симфоник
оркестри
репетициясини кузатди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

