Қозоғистонда қадимий меъморлик ёдгорликлари тикланяпти

Қозоғистонда қадимий меъморлик ёдгорликлари тикланяпти

Петропавловскда қадимий бинолар реставрация қилиняпти. Улардан бири ярим асрдан аввал қурилган ва бугунги кунда республика аҳамиятига эга ёдгорлик ҳисобланади. Икки қаватли бино халқ ичида «Келиннинг уйи» номи билан машҳур. У авваллари савдогар Янгуразовга тегишли бўлган. Бинода Европа модерни ва анъанавий шарқона мотивлар уйғунлашган. Интерьер дизайнида гуллар ва бошқа табиат манзараларини кўриш мумкин. Бинонинг ноёб меъморий услуби бир неча қават бўёқ остида ҳам яхши сақланган. Энг қизиғи шундаки, ундаги ҳар бир хона ўзига хос. Ҳозир уларнинг қайси бири қандай вазифа бажарганини фақат нақшларига қараб аниқлаш мумкин.  Унинг интерьерида оқ ранг деярли ишлатилмаган, асосан яшил бўёқлар кўзга ташланади.

Ринат Қутдусов, Қозоғистон Моддий маданияти илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти директори:

Реставрация ишлари давомида биз бошқа ерларда учрамайдиган альфрей чизгиларини учратдик, уларни шифтда, деворларда кўриш мумкин. Қозоғистоннинг бошқа ерларида улар сақланиб қолмаган бўлиши ҳам мумкин.Ёдгорликни ўрганарканмиз, бино интерьерида оқ ранг деярли мутлақо ишлатилмаганини кўрдик. Шу кунларда ҳаммамиз шифт оқ бўлишига кўникиб қолганмиз. Лекин савдогар Янгуразовнинг уйида бирорта хона шифти оқ рангда эмас. Деворларга ва шифтларга расмлар чизилган. Бино пештоқини ўрганаётганимизда унинг асл тарихий рангини аниқлашни ният қилгандик. Энди эса пештоқ охра, яшил рангда бўлганини билиб олдик.

Сергей Копилов, реставратор:

– Розетка Ригада ясалган, муҳри ҳам турибди, 20 аср бошига оид. Яъни, интерьерни жиҳозлашда барча элементлардан фойдаланилган. Бино ўзига хос. Буниси қандил ўрнида турган бўлиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси.