Ақмўла вилоятида
ҳарбий-тарихий музейи филиали очилди. Филиал Родина қишлоғида
фаолият юритади, ундаги битта майдонда 100 тадан зиёд экспонат, 16 та уруш даври ҳарбий техникаси намунаси тўпланди. Зирҳли
машиналар, артиллерия, авиация, ўқчиларнинг қуроллари ҳам бор. Шунингдек, Ақмўла вилоятидан чиққан
қаҳрамонлар ҳақида архив
материаллари,
жанговар байроқлар қўйилган. Янги музей мажмуасидан мақсад – ёшларни
ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбияловчи, тарихий хотирани сақлаб қолишга ёрдам
берувчи янги объект яратиш.
Даурен Қўсанов,
Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири:
– Бу шунчаки музей эмас, хотирлаш, ҳурматлаш,
янги авлодларни тарбиялаш маскани. Маънавий уйғониш, узвийликни сақлаш, қаҳрамонлар жасоратига
ҳурматни тарбиялаш маркази. Экспозицияларда фашизмга қарши курашган аждодларимиз қаҳрамонлигига
гувоҳ бўлган буюмлар бор.
Вера Головко,
Родина қишлоғидан:
- Биз музейга мамнуният билан келамиз. У жуда
ёқади. Болаларни олиб келаман, улар нималар
қўйилганини кўради. Ҳаммасини аллақачон айтиб берганман. Буларни кўради, ривожланиши учун улар муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

