Қозоғистон Президенти Тожикистонга давлат ташрифи билан боради

Қозоғистон Президенти Тожикистонга давлат ташрифи билан боради

Давлат раҳбарлари Қосим-Жўмарт Тўқаев  ва Эмомали Раҳмон қозоқ-тожик стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилади. 22-23 август кунлари Қозоғистон Президенти Тожикистон Президентининг таклифига кўра давлат ташрифи билан боради. Томонлар олий даражада тор форматда ва икки давлат ҳукумат делегациялари таркибида музокара ўтказади. Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутиляпти,

Абдумалик Сарманов таржимаси