15 март куни Қозоғистонда
янги Конституция лойиҳаси бўйича республика референдуми ўтказилади. Экспертлар таъкидлашича, Асосий қонунга киритилган ўзгаришлар мамлакат
тараққиёти стратегик йўналишларини, ташқи ва ички сиёсатини белгилайди. Шу жумладан, унда Қозоғистоннинг тинч ривожланиш ҳамда барча давлатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни
кенгайтириш истаги кўрсатилган. Асосий қонун лойиҳасида мамлакат халқаро мулоқот ва дипломатия механизмларидан фойдаланишини таъкидланган. Конституциявий ислоҳот бўйича комиссия таркибида ўзгаришлар ва қўшимчалар бўйича ишлаган сенатор Нурлан
Бекназаровнинг фикрича, иқтисодий барқарорликка қаратилган алоҳида блок кўзда тутилган. Конституция даражасида миллий валюта — тенге мақоми,
Миллий банкнинг уни
эмиссия қилиш ҳуқуқи кўрсатилган. Бу эса молиявий тизим институционал кафолатларини кучайтиради, инвесторлар учун вазиятга ойдинлик киритади. Янги Конституция Қозоғистоннинг инвестициявий ва иқтисодий жиҳатдан янада
такомиллашиши учун асос бўла олади.
Нурлан Бекназаров, Қозоғистон Республикаси
Парламенти Сенати депутати:
- Бу эса дунё
саҳнасидаги йирик давлатлар билан Конституция ва унинг тамойиллари асосида тенг
ҳуқуқли муносабатлар ўрнатиш учун пойдевор бўлади. Умуман олганда, ҳамма нарса
мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсатида барқарорлик ўрнатишга қаратилган. Давлат
раҳбари айнан шуни таъкидлаганди. Бундай вазиятда Конституцияни мамлакатнинг
узоқ муддатли стратегик ривожланиши акс этган кенг кўламли ҳужжат сифатида
кўриш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

