Қозоғистонда халқаро даражада ишлай олувчи логистлар тайёрланмоқда. 2017 йилда Алматида иш бошлаган Британиянинг Транспорт ва логистика қироллик институти филиали бугунги кунда Астанада ҳам ўз ваколатхонасини очди. Ўтган давр мобайнида 300 нафардан зиёд соҳа мутахассиси тайёрланди, улар мамлакат ичида ҳам хорижда ҳам ишлаяпти. Пойтахтда бўлиб ўтган халқаро ёш логистлар форумида
соҳа истиқболлари ва унга глобаллашув ҳамда технологиялар
ривожланишининг таъсири муҳокама қилинди. Марказий Осиёнинг ушбу соҳада таълим олаётган 11 та олий таълим даргоҳи талабалари учун тренинглар ўтказилди. Қозоғистоннинг етакчи транспорт-логистика компаниялари тажрибасини
баҳам кўрди.
Нотиқлар электрон тижоратини ривожлантириш, мультимодал Ўрта йўлакнинг минтақада савдо ва иқтисодни ривожлантиришдаги аҳамияти, маҳсулот етказиб бериш занжирига сунъий интеллектни интеграция қилиш ҳақида гапиришди.
Нурлан Игембаев, Британиянинг Транспорт ва логистика қироллик институти Қозоғистон филиали президенти:
- Ҳозир ёш мутахассисларни тайёрлашга катта эътибор
қаратиш керак. Минтақанинг транспорт-логистика хабига айлана олишимиз учун
халқаро даражада ишлай олувчи мутахассисларимиз бўлиши зарур. 2018 йилдан биз логистика қироллик институтининг
Марказий Осиёдаги хабига айландик, 5 та давлатни бирлаштирдик, уларнинг
барчасида ишлаб турган филиалларимиз бор.
Асад Халиков, академик М.С. Осимий номли
Тожикистон техник университети талабаси:
- Логист-маркетолог йўналишида илм оляпман. Билишимча, Қозоғистон транспорт, темирйўл ва шунга қўшимча сифатида, денгиз логистикаси яхши ривожланган Марказий Осиёнинг йирик давлати. Буларнинг
ҳаммаси иқтисодни ривожлантиришга ижобий таъсир қилади. Мен ва иккита курсдошим
Астанага келиб ўқиш ва келажак учун бебаҳо тажриба орттиришни истардик.
Абдумалик Сарманов таржимаси

