Қозоғистонда Альцгеймер касаллигини аниқловчи препарат чиқарилади

Қозоғистонда Альцгеймер касаллигини аниқловчи препарат чиқарилади

Қозоғистонда келаси йилдан Альцгеймер касаллигини ташхиси учун ишлатиладиган радиофармпрепарат чиқарилади. Ишлаб чиқариш Алмати Ядро физикаси институти базасида йўлга қўйилган. Технологик майдонча тайёр, ҳозир препаратни расмийлаштириш ишлари олиб бориляпти. Президент Иш бошқармаси Ядро тиббиёти маркази раҳбари Айгул Садуақасова таъкидлашича, рак касалликларига ташхис қўйиш учун 10 турдаги радиофармпрепарат ишлатилади, улардан 7 таси шу ердаги циклотрон-ишлаб чиқариш мажмуасида тайёрланади. Ўтган йилдан боошлаб самарий-оксабифор тайёрлаш йўлга қўйила бошлади. Бу радиофармпрепарат суякдаги метастазаларни даволашга мўлжалланган. Ҳозирча у Ўзбекистондан сотиб олиняпти, лекин келажакда Қозоғистонда чиқарилади. Мазкур терапия оғриқларни, метастаза ривожланишини йўқотади ва беморлар аҳволини яхшилайди. Таъкидлаш лозимки, ҳозирнинг ўзида тўққиз нафар фуқаро янги усул ёрдамида муолажа олишга улгурди, улар сони ортиб боради. Ядро тиббиёти маркази ҳисобига кўра, кафолатланган бепул тиббий ёрдам доирасида ҳар йили 10 минг нафардан зиёд бемор ПЭТ-КТ-ташхисидан ўтади.

Айгуль Садуақасова, Қозоғистон Республикаси Президенти Иш бошқармаси Тиббий шифохонаси Ядро тиббиёти маркази раҳбари:

- Самарийни ўзига хослиги шундаки, у суяк метастазаларига кираркан, соғлом тўқималарга таъсир кўрсатмайди, лекин парчалана бошлаган суяк, дейлик, метастаза ўсмаси мавжуд суяк тўқимасида тўпланади. Биз бу усулни ўтган йили жорий этганмиз, бу йил ундан фойдаланишда давом этяпмиз. Соғликни сақлаш вазирлиги билан бирга кафолатланган бепул тиббий ёрдам доирасида тарифлар белгилаш устида иш олиб боряпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси