Алматининг
технологик жозибаси ортяпти. Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар
соҳасидаги йирик воқеа - GITEX AI
Kazakhstan кўргазмаси 300 тадан
зиёд компания ва стартапларни, 60 давлатдан
келган юзлаб инвесторларни
жамлади. Қозоғистон мегаполиси Бирлашган Араб
амирликларидан эстафетани қабул қилиб олди. Ундаги GITEX экотизими 40 йилдан
буён ташриф қоғози вазифасини бажариб келяпти. «Атакент» кўргазма
маркази павильонлари гигант хабга айланди AI ва молия технологияларидан киберхавфсизликкача, 4.0 саноатидан ақлли энергетикагача бўлган бўлажак рақамли иқтисодни муҳокама
қилиш, айни вақтда, янги ҳамкорликларни йўлга қўйишнинг янги майдонига айланди.
Нурмахан Закарин, Astana Hub вакили:
– Бу Қозоғистоннинг Евроосиё ҳудудида рақамли хабга
айланганини кўрсатувчи факт. Шундай форумлар ёрдамида биз мамлакатнинг
инвестициявий жозибадорлигини оширамиз, кўпроқ инвесторлар тоопамиз. Натижада, стартапларимиз
ривожланади, бошқа бозорларга яиқиш имконига эга бўлади.
Стивен Фэй, GITEX AI Kazakhstan меҳмони, ХХР:
– Аввал Дубай, Берлиндаги Джиайтекс кўргазмаларида
бўлганман. Энди Қозоғистондаман. Лол қолдим. Анжуман шу ерда ташкил
қилинганидан мамнунман. Менимча, Қозоғистон минтақадаги асосий инновация
марказлари қаторига кирди.
Йирик IT-компаниялар учун
бу кўргазма янги технологиялар
витринаси бўлса, стартаплар учун ўзини намойиш қилиш ва инвестиция жалб этиш
имконияти. Павильонларда AI асосидаги тайёр
ечимлар намойиш қилинди. Улардан бири –
Қозоғистоннинг психологик ёрдам ва касб танлаш бўйича ўқувчилар
майдончаси. Нейротармоқ болаларнинг тестларини эътибор билан ўрганади, муаммоли
ҳудудларни аниқлайди, мутахассисларга тавсиялар беради. Лойиҳа бир миллион
нафардан зиёд фойдаланувчига хизмат қиляпти. Яна битта ишланма – сунъий интеллект ва компьютер нигоҳига асосланган «ақлли кўз» AIQ компанияси томонидан саноат
хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштиришга хизмат қилади. Тизим реал вақтда видеоларни мустақил таҳлил этади.
Лариса
Тагариева, AIQ вакили:
- Дейлик, бу қурилишларда хавфсизлик
даражасини кўрсатади. Ёнғин ёки бошқа бирор фалокат бошланса — дарҳол сигнал
беради. , Яъни, биз ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай хавф эҳтимолини камайтирамиз. Ишлаб
чиқариш жараёнларини такомиллаштирамиз.
Экспертлар фикрича,
Қозоғистон халқаро форумни қабул
қиларкан, мулоқот, инвестиция жалб этиш, инновацияларни ривожлантириш учун майдонча яратади, минтақавий технология ва сунъий интеллект маркази сифатида мавқеини кучайтиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

