Владимир Путин ШҲТ саммитида иштирок этади

Владимир Путин ШҲТ саммитида иштирок этади

Қозоғистон ва Россия ўзаро иттифоқчилик ва стратегик муносабатда. Президент Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форуми майдончасида дунёнинг етакчи янгиликлар агентликлари раҳбарлари билан бўлган учрашувда шуни маълум қилди. Россия етакчиси фикрича, икки давлатнинг савдо-иқтисодий алоқалари йил сайин ўсиб боряпти. Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда мустаҳкамланиб бормоқда, товар алмашинуви ошяпти, энергетика, саноат кооперациясида, аэрокосмик соҳада умумий лойиҳалар мавжуд. Бундан ташқари, Владимир Путин Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида иштироки этишини тасдиқлади. Эслатамиз, тадбир 3-4 июль кунлари  Астанада бўлиб ўтади.

 

Владимир Путин, Россия Федерацияси Президенти:

 

- Биз Президент Тўқаев билан доимий алоқадамиз. У билан жуда яқин, ишончли ва дўстона муносабат шаклланган. Биз йирик ва кенг биргаликдаги чегараларга эгамиз. Одамлар ўзаро мулоқотда. Россия Федерациясининг 76 та субъекти Қозоғистондаги тегишли ҳудудлар билан бевосита алоқада, муносабатларга эга. Улар, дарвоқе, нисбатан самарали, жуда яхши ишлаяпти, дейиш мумкин, чунки одамлар бир-бири билан бевосита мулоқот қилмоқда, бир-бирини билади, ишонади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.