Бугун Умумжаҳон Саратонга қарши курашиш куни

4 февралда дунё миқёсида Саратонга қарши кураш куни нишонланади. Онкология ўлим келтириш жиҳатидан дунёда иккинчи ўринни эгаллайди. БССТ маълумотига кўра, ҳар бешинчи одам саратон билан хасталанади. Вафот этаётганларнинг 70 фоизи паст ва ўртача даромадга эга давлатларга тўғри келади.

Экспертлар фикрича, тобора кўпроқ болалар ва ўсмирлар бу касалликка чалиняпти. Мамлакатимизда ҳар йили тахминан 36 минг одамда касаллик аниқланади, шундан тахминан 14 минги ўлим билан якун топади. Ўтган йили мамлакатда яна 32 минг одам касаллангани маълум бўлди. Хавфли касалликка чалинган қозоғистонликларнинг умумий сони 190 минг.  Хасталикка қарши курашиш ва уни илк босқичларида аниқлаш учун республикада бачадон бўйни, кўкрак бези ва колоректал саратон миллий скрининг дастурлари рўёбга чиқарилади. Онкологик касалликларни аниқлаш ва даволаш кафолатланган бепул тиббий ёрдам асосида амалга оширилади.