Қозоғистонда коронавирус билан кунлик хасталаниш кўрсаткичи пасаймоқда. Ўтган 24 соатда 772 кишида хавфли инфекция аниқланган. Зарарланишнинг кунлик ўсиши бўйича антирейтингда Алмати илғор. Бу ерда 102 нафар шаҳарликда COVID-19 тасдиқланган. 100дан сал зиёд касаллик ҳолат Павлодар вилоятида қайд этилган. Республика пойтахти 92 хаста билан учинчи ўринда. Мамлакатда коронавирусга доир умумий ҳолат 202 мингдан ошгани маълум қилинди.
Касалликдан соғайганлар сони ҳам ўсиб боряпти. Сўнгги кеча-кундузда 866 киши хавфли хасталикни енгиб ўтди. Шу тариқа, Қозоғистонда 185 мингдан зиёд одам дардни ортда қолдирган.
Эпидемиологик вазият ҳудудлар кесимида қуйидагича:
Нур-Султон ш. – 23831(+92)
Алмати ш. – 23638 (+102)
Чимкент ш. – 6009 (+13)
Ақмўл вилояти – 12637 (+64)
Ақтўбе вилояти – 4098 (+13)
Алмати вилояти – 10131 (+61)
Атирау вилояти - 16711(+38)
Шарқий Қозоғистон вилояти – 21167 (+53)
Жамбил вилояти - 5764 (+16)
Ғарбий Қозоғистон вилояти – 12124 (+38)
Қарағанди вилояти – 14748 (+40)
Қўстанай вилояти – 11435 (+73)
Қизил Ўрда вилояти – 3727 (+13)
Манғистау вилояти – 4162 (+7)
Павлодар вилояти - 16331(+101)
Шимолий Қозоғистон вилояти – 11845 (+42)
Туркистон вилояти – 4215 (+6)
Ўтган суткада коронавирус инфекцияси аломатларига эга 19 та зотилжам ҳолати аниқланган, икки киши вафот этган, 205 киши тузалган.
Жами бўлиб, 1 августдан бери: касалланганлар – 48 минг 694 та, вафот этганлар - 600 нафар, тузалганлар – 39 минг 274 киши.