Қозоғистонга келадиган итальян туристлари оқими ортади

Қозоғистонга келадиган итальян туристлари оқими ортади. Мамлакат минтақалари бўйлаб ўтказилган инфо-турлар оқибатида Жанубий Европа давлати вакилларида катта қизиқиш уйғониши кутиляпти. Машҳур итальян оммавий ахборот воситалари туристик имкониятлар билан танишиши учун махсус тадбирлар ташкил қилинди.

 

Даниель Сержанули, «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқаруви раиси ўринбосари:

- Туркум ахборот турлари тайёрланди, улардан биринчиси Қозоғистон жанубидаги «Алмати – Чимкент - Туркистон» йўналишини итальян туристлари орасида оммалаштиришга қаратилган. Қозоғистон ва Италия савдо ҳамжамияти ва Neos Air авиакомпанияси таклифига кўра итальян тилида чоп этилувчи туристик журналлар вакилларидан иборат 10 кишилик гуруҳ мамлакатимизга етиб келди.

 

Итальянлар Чимкентнинг тарихий қисмини, Арслонбоб мақбараси, Ўтрор харобалари, Туркистондаги Карвонсаройни томоша қилишди. Жанубий Қозоғистон йўналиши аввалроқ йирик итальян туроператори – Alpitour-нинг каталогига киритилганди.

 

Даниель Сержанули, «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқаруви раиси ўринбосари:

- RAI TV итальян телевидениеси ҳам Астанага келиб кетди, янгиликлар учун сюжет суратга олди. «DOVE» журнали, «National Geographic»-нинг итальян версияси журналистлари гўзал манзараларни суратга олиш учун Манғистауга боришди. «Устюрт» платосига чиқишди, бу йўналиш уларни қизиқтиряпти. Биз Италиянинг Европа бозоридан туристлар етказиб берувчи асосий давлатларидан бирига айланиши имкониятини кўряпмиз. Қозоғистондан кейин улар бошқа Марказий Осиё давлатларини ҳам томоша қилишни исташи мумкин. Бу ҳолатда биз хаб вазифасини бажара оламиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.