Қозоғистон январь-май ойларида 3 миллион тонна буғдой ҳамда меслина экспорт
қилди ва 877 миллион доллар даромад олди. Энерджипром кз портали берган
маълумотга кўра, бу ўтган йилнинг шу давридан 17 фоизга кўп. Қозоғистон маҳсулотини одатда
асосан Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон харид қилади. Жорий йилда экспорт бўйича Афғонистон пешқадамликка эришди. Илғор учликка
Италия ва Хитой ҳам кирди. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда республикада
14 миллион гектарга уруғ қадалди. Ақмўла, Қўстанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари бу кўрсаткич бўйича пешқадам. Қозоғистонда йилига
одатда 13,5 миллион тонна буғдой етиштирилади. У ички эҳтиёжлар
учун ҳам, экспорт учун ҳам етарли. Айни вақтда, ҳар эҳтимолга қарши ҳукумат бир миллион тонна буғдой захирасини яратади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси