Қозоғистон Президенти Миллий қурултойда иштирок этмоқда

Қозоғистон Президенти Миллий қурултойда иштирок этмоқда

Анжуманда Мажилис ва Сенат депутатлари, Қозоғистон халқи ассамблеяси аъзолари, фуқаролик жамияти ва сиёсий партиялар вакиллари қатнашмоқда. Юздан зиёд масала муҳокамага қўйилган. Улар кеча ишчи гуруҳларда кўриб чиқилди. Таълим, фан, спорт, қадриятларни эъзозлаш ва тарих муаммолари илгари сурилди. Экспертлар таъкидлашича, мулоқот майдончасининг ўзига хослиги шундаки, у турли ёшдаги, касби ва эътиқодлари турлича одамларни жамлади. Қурултойнинг бош мақсади – қозоғистонликлар учун долзарб бўлган муаммоларни ҳал этиш йўлларини излаш. Эслатамиз, мулоқот майдончасининг биринчи йиғилиши халқимиз учун муқаддас бўлган Улитауда ўтказилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси