Жорий йилда техник ва IT-ихтисослар учун «Бўлашақ» грантлари улуши 60 фоизгача орттирилади. Шунингдек, техник йўналишлар бўйича номзодлар учун хорижий тиллардан IELTS тести балли бўйича талаб юмшатилди. Таъим ва фан вазирлиги берган маълумотга кўра, буларнинг натижасида таълим олиш имкониятлари кенгаяди. «Халқаро дастурлар маркази» Президенти Ануар Жанғўзин таъкидлашича, Давлат аҳбари топшириға кўра, «Бўлашақ» дастури йўналишига ўзгаришлар киритилган. Бундан ташқари, қишлоқ ҳудудларидан келганлар учун имкониятлар кенгайтирилади. Масалан, инглиз тилини ўзлаштиришга бўлган талаб бир мунча пасаяди ва қишлоқда камида 3 йил эмас, 2 йил яшаши кифоя ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси