«Давр ва анъаналар». Пойтахтда шу ном остида декоратив-амалий санъат кўргазмаси очилди. Унда Қозоғистоннинг турли минтақаларида яратилган ҳунармандлар ижод намуналари тақдим этилди. Ҳар бир экспонатда қозоқ халқининг азалий маданияти акс этган. Эспозицияга намат, чарм буюмлар, турли гобелен ва керамика намуналари қўйилган. Шунингдек, стол устида кўчманчилар анъанага мувофиқ ўтов жиҳозлари қандай жойлаштирилишини кўрсатувчи инсталляция ҳам бор. Кўргазма 11 сентябргача давом этади. Кириш бепул.
Венера Беисбекова, ҳунарманд:
- Биз кўргазмага янги услубда бажарилган ишларни келтирдик. Уларда аждодларимиз анъаналари аксини топган, биз буларни ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида халқимизнинг маданий мероси ўлароқ оммалаштирамиз. Ҳар бир асар ўз мазмунини ўзи очиб беради ва тарбиявий аҳамиятга эга.
Шайзада Тўхтабаева, тарих фанлари доктори:
- Мени профессионал, қадрдон санъат ривож топаётгани жуда қувонтиради. Фикримча, мазкур санъат албатта давом этиши ҳамда тараққий топиши лозим. Қолаверса, мен қозоқ халқ амалий-безак санъати жуда қизиқарли, деб биламан, у ўта бой, бизда кигиз босишнинг, заргарлик санъати ва каштачиликнинг ҳар хил турлари мавжуд. Ёш рассомлар анъаналарга амал қилиши, уларга асосланиши, қизиқарли технологияларни, орнамент усулларини мерос қилиб олаётгани мақтовга лойиқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси.