Руслан Желдибай Қозоғистон Республикаси Президентининг янги матбуот котиби этиб тайинланди. У Бош вазир канцелярияси раҳбари ўринбосари, Президент девони ички сиёсат бўлими мудири ўринбосари, Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги қўмита раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган. Руслан Желдибай Турор Рисқулов номли Қозоғистон Иқтисод университети ва Британиянинг Уорик университетини тугатган. Иш фаолиятини «Қазақстан» телеканали муҳаррири сифатида бошлаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.