БССТ Қозоғистон Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун 1,8 миллион доллар ажратади. Тегишли вазирлик ва ташкилотнинг Европа бюроси шартнома имзолади. Маблағ БССТ томонидан тиббий кадрларни ўқитиш, оналар, гўдаклар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, онкологик касалликлар, ОИТС, сил ва бошқа касалликларга қарши курашда экспертлар ёрдами ҳамда техник ёрдам учун сарфланади. Таъкидлаш жоизки, ҳамкорлик шартномаси икки йил амалда бўлиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.