«Ислом ва инсоният: кеча, бугун, эртага». Нур-Султонда жаҳон ва анъанавий динлар мавзусига бағишланган экспозициялардан бири бўлган фотокўргазма очилди. Унда 45 та фотоасар жамланган. Ташкилотчи – Нурсултон Назарбоев маркази вакиллари айтишича, мазкур муҳим кўргазмага тайёргарлик бир йилча давом этган.
Бўлат Сарсенбаев, Конфессиялараро ва цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш Нурсултон Назарбоев маркази бошқарув раиси:
- Ислом, ундаги кундалик ҳаётни кўрсатувчи энг яхши асарларни танлаб олишга интилдик. Ислом – тинчлик дини эканлигини, маърифатга чақиришини кўрсатишга ҳаракат қилдик. Зеро, бугунги кунда айнан маънавият танқислиги сезилаётгани сир эмас.
Таъкидлаш жоизки, кўргазма республика Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган халқаро фотоэкспозициялар дебочаси ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси