Чимкентда халқаро авиахаб очилиши кутиляпти

Чимкентда халқаро авиахаб очилиши кутиляпти

У мегаполисни Болтиқ денгизи минтақаси, Кавказ, Хитой, Россия, Таиланд ва бошқа давлатлар билан боғлайди. Шаҳар ҳокимлигида таъкидланишича, у республикадаги энг йирик терминаллардан бири бўлади. Жами 35 минг квадрат метрни эгаллаган объект йўловчи оқимини йилига саккиз юз мингдан 3 ярим миллион нафаргача ошириш имконини беради. Тўртта телескопик трап бир вақтнинг ўзида 16 та самолётга хизмат кўрсатилади. Эслатамиз, терминал қурилиши 2018 йилда бошланган. Ҳозир пештоқ ва том қисми, муҳандислик тармоқлари қуриб битказилди. Бино ичида пардозлаш ишлари давом этяпти. Ҳаво дарвозаси йил охиригача фойдаланишга топширилади.

Мухтар Қўқанбаев, Чимкент шаҳар йўловчилар транспорт ива автомобиль йўллари бошқармаси бошлиғи:

- Инвестор маълум қилишича, йил охиригача тўла фойдаланишга  топширилади. Ҳозир перрон масаласи ҳал қилиняпти. Бу масала ҳам инвестор билан келишилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси