Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги ижодий соҳалар ходимлари маошларини оширишга ваъда қилишди. Вазирликнинг кенгайтирилган йиғилишида Даурен Абаев маданият ташкилотлари ходимлари маошларига қўшимчалар киритиш масаласиниишлаб чиқиш зарурлигини тилга олди. Фақат бу имкониятдан «Миллий» мақомига эга ташкилотлар фойдалана олади. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мамлакатда 7 минг 637 та ушбу соҳага оид объект ишлаб турибди. Вазир таъкидлашича, ҳозир яна уч юзта ташкилот очилиши кутиляпти. Улар айниқса қишлоқда етишмаяпгани сезиляпти. Вазирнинг фикрича, ижодий олий таълим даргоҳлари ўқитувчилари ва концертмейстерлари маоши ҳам ўзгартирилиши лозим.
Даурен Абаев, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири:
- Бу масалани шахсий назоратимга олишни истайман. Чунки мен шу кунларда учрашган кўплаб ўқитувчилар ҳатто ўта мураккаб кечган 90-йилларда ҳам касбига хиёнат қилмаган. Айнан уларнинг фидокорлиги туфайли маданият ва санъат соҳасида авлодлар ўртасида жарли к юзага келмаган.
Вазирнинг маълум қилишича, таълим вазирлиги билан биргаликда ҳал этилиши лозим бўлган қатор муаммолар тўпланиб қолган. Гап ижодий олий ўқув юртлари, коллеж ва билим юртлари ишидаги қатор меъёрларни ўзгартириш, биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида кетяпти. Мутахассислар қўшма йиғилишда муҳокама этиладиган долзарб муаммолар рўйхатини тузмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси