Дунёни метапневмовирус инфекцияси пандемияси ўз забтига олиши хавфи йўқ. Бутунжаҳон
Соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотга кўра, соғлиқни
сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилиш зарурати йўқ. Метапневмовирус тиббиётчиларга яхши таниш касаллик, у бир
неча марта, асосан қишки даврда тарқалган. Тумов, йўтал ва юқори ҳарорат каби
белгилар беради. Касаллик
чақирувчи вирус ҳаво-томчи шаклида тарқалади ва одатда оғир
оқибатларга олиб келмайди, дея таъкидланди БССТда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

