БССТда Қозоғистоннинг соғлиқни сақлашдаги ютуқ ва
ислоҳотлари юқори баҳоланди. Ташкилот Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус
асосий йўналишлар сифатида дастлабки тиббий ёрдам ва қишлоқ ҳудудларда
инфартузилма ривожини, тиббий суғуртани кенгайтириш ва хизматдан фойдаланиш
имкони ортгани, шу билан бирга, тизим рақамлашганини айтиб ўтди. У юртимизда
фармацевтика соҳаси равнақ топганини алоҳида таъкидлади, гап дори-дармон ишлаб
чиқариш ўсгани ҳақида бормоқда. Бу фуқаролар муҳим ҳаётий препаратларни бемалол
олишини таъминлашда ниҳоятда аҳамиятли. Бундан ташқари, мамлакатимиз Бутунжаҳон
Соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақсадли кўрсаткичига эришди, юқумли бўлмаган
касалликлар туфайли ўлим ҳолати пасайиши бўйича Қозоғистон энг яхши 10 давлат
сирасига кирди.
Тедрос Адханом
Гебрейесус, БССТ Бош директори:
– Мен юртингиз эришаётган ютуқларни кўришдан
мамнунман. БССТ Қозоғистонга дори-дармон айланмасини тартибга солиш бўйича
3-даражали сертификат тақдим этди. Бунга тизимни халқаро стандартларга
мослаштириш борасидаги кўп йиллик иш туфайли эришилди, бугун унга тўла мувофиқ
келади. Дарвоқе, бу Марказий Осиё давлатлари орасида дастлабки, жаҳонда кам
сонли шундай ҳолат. Бу эътироф Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқариш равнақига,
дори-дармон сифатини оширишга хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

