Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, коронавирусга қарши вакцинанинг ҳар иккала компонентини олганлар сони бир миллиондан ортган. Бундаги энг катта улуш – салкам 200 минг нафар киши Алмати шаҳрида яшайди. Алмати вилоятида 125 минг, Қарағанди вилоятида 100 минг, Нур-Султонда 95 минг одам вакцинанинг ҳар икки компонентини ҳам олган.
Шу билан бирга, ўтган сутка давомида мамлакатда 1 минг 747 коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган. Хасталаниш Қарағанди вилоятида нисбатан кўпроқ. Бу ерда ковид 324 одамда аниқланган. Иккинчи ўриндаги Алмати шаҳрида 279 бемор рўйхатга олинди, пойтахт эса касалланиш ҳолатларига кўра учинчи ўринда.
Абдумалик Сарманов таржимаси