Ҳукумат йиғилишида Бош вазир ёнилғи-мойлаш материаллари тарифи ошиши зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, бу чора ноиложликдан қўлланилади. Акс ҳолда мамлакатда тақчиллик кузатилади. Ишлаб чиқариш ҳажми ортгани ҳолда Қозоғистонда ёнилғи-мойлаш материаллари йил сайин тобора кўпроқ сотиляпти. Бош вазир бу ҳолат мамлакат ичида ёнилғи сарфи ортиши билан боғлиқ эмаслигини кўрсатиб ўтди. Маҳсулотнинг кўп қисми қўшни давлатларга ўтиб кетяпти. Алихан Смаилов таъкидлашича, уларда ёнилғи-мойлаш материаллари баҳоси анча юқори. Бензин Россияда 45 фоизга, Қирғизистонда 64 фоизга, Ўзбекистонда 100 фоизга қиммат. Бош вазир баҳорги дала ишлари якунлангунича миришкорлар учун ёнилғи баҳоси ўзгармаслигини билдирди.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси бош вазири:
- Натижада биз экин экиш ва йиғим-терим кампанияларида ёнилғи, айниқса, дизель ёнилғиси етишмаслигига дуч келамиз. Бугунги кунда нефтни қайта ишлаш заводалри бор кучи билан ишлаяпти. Биз Қозоғистон ва қўшни давлатлар ўртасидаги нархдаги фарқни камайтиришга мажбурмиз. Бошқа иложимиз йўқ. Акс ҳолда бир ойдан сўнг енилғи тақчиллигига дуч келамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси