Қизил Ўрдада кўкпар бўйича Қозоғистон биринчилиги бошланди

Қизил Ўрдада кўкпар бўйича Қозоғистон биринчилиги бошланди

Қозоғистоннинг кўкпар бўйича XXIII чемпионати Қизил Ўрдада ўтмоқда. Унда мамлакатнинг 15 та минтақасидан 300 нафар спортчи қатнашяпти. Биринчи куни гуруҳ беллашувлари ўтказилди. Навбатдаги босқичлар янада қизғин бўлиши кутилаётир. Турнирнинг финал қисми 29 апрелга мўлжалланган. Шу куни ғолиблар аниқланади. Эслатамиз, бу беллашувларни V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари арафасидаги саралаш ўйинлари сифатида кўриш мумкин. Спорт анжумани жорий йилнинг сентябрь ойида  Астанада ташкил этилади.

 

Ирискельди Байтасов, Кўкпар бўйича Кўстанай вилояти терма жамоаси тренери:

- Ўтган йилдан бошлаб тайёрланганмиз, ўзимизда турнир ўтказилди. Жамоа етарлича кучли. Яхши натижа кўрсатамиз, балки совриндор бўламиз, деган умиддамиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.