Қирғизистонда ал Форобий номли Қозоғистон миллий университети филиали очилади. Олий ўқув юрти учун бу илк тажриба эмас. Май ойида Истамбул шаҳрида илм даргоҳининг яна бир филиали ишга тушганди. Очилиш маросими Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ушбу мамлакатга расмий ташрифи доирасида ўтказилиши кутиляпти.
Арслан Мехмет, ал Форобий номли Қозоғистон миллий университети халқаро дастурлар проректори:
- Келгусида Тошкентда филиал очилади, Миср, Иордания, Арменистон бизни таклиф қиляпти. Европага, Ҳиндистонга чиқиш режалаштирилган. Дунё таълим тизимида нуфузли рейтинглар бор. Шулардан бири – КЮЭС. Миллий университет унда 175-ўринда. Илғор 200ликка кириш – катта ютуқ. Масалан, унда Малайзиядан, Бразилиядан фақат битта университет кирган. Туркия Республикасидан умуман йўқ. Шунинг учун биз турк дунёси, ислом дунёсининг энг яхши университетлари қаторидамиз, дея оламиз.
Бишкек марказида Абайга ёдгорлик очилади
Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев ташрифи доирасида Бишкекда буюк Абайга ёдгорлик ўрнатилади.
Азамат Жаманқулов, Қозоғистон Республикаси маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири:
– Қирғизистонда Абай асарларини яхши билишади. Ўтган йили қозоқ ёзувчиси ва шоири шарафига мамлакатда кўплаб табирлар ўтказилди. Китоблар чоп этилди, конференциялар ва Абайхонлик кечалари ўтказилди. Шу тариқа, мамлакат аҳолиси ўзи учун Абай дунёсини кашф этди. Бишкек марказида Абай ҳайкали ўрнатилиши рамзий маънога эга, деб ўйлайман.
Қозоғистон ва Қирғизистон товар айланмаси 1 миллиард долларга етди ҳисоб
Икки давлат етакчилари савдо-иқтисодий алоқаларга эътибор қаратиш ниятида. Шу жумладан, қишлоқ хўжалиги, энергетика соҳаси, гуманитар лойиҳалар юзасидан меморандум имзолаш, чегарада йирик логистика маркази бунёд этиш кўзда тутилган. Ўтган йил якунларига кўра икки давлат товар айланмаси салкам бир миллиард долларга етди. Қозоғистон Қирғизистонга асосан газ, кўмир, олтин, енгил автомобиллар экспорт қилади ва қимматли металлар, ойна, қандолат маҳсулотлари, мева ва резавор мева сотиб олади.