Нур-Султонда йилнинг энг муҳим халқаро воқеаларидан бирига тайёргарлик давом этяпти. Сентябрь ойи ўрталарида Қозоғистон президенти раислигида Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари еттинчи съезди ўтказилиши кутиляпти. Унда дунёнинг 60 мамлакатидан 130 халқаро делегация қатнашиши кутиляпти. Меҳмонлар қаторида Рим Папаси Франциск ҳам бор. Анжуманнинг асосий мавзуси - «Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчиларининг пандемиядан кейинги даврда инсоният ижтимоий ва маънавий тараққиётидаги ўрни». Учрашувлар 4 секцияли йиғилишлар шаклида ўтказилади, унда қатнашчилар замонамизнинг қатор мураккаб муаммоларини муҳокама қилади. Шу жумладан, таълим ва диний маърифат, маънавий ва ахлоқий қадриятлар, аёл ўрни ва унинг ижтимоий мақоми, шунингдек, радикал ўринишлар – экстремизм ва терроризмга қарши кураш ҳақида сўз юритилади.
Бўлат Сарсенбаев, Конфессиялараро ва цивилизациялараро мулоқот бўйича н. назарбоев маркази раҳбари:
- Съезд нуфузи ўсмоқда, унинг иштирокчилари сони ҳам тобора ортмоқда, бу эса Қозоғистоннинг нуфузи кўтарилаётганини кўрсатади, шундай тадбирларни ташкил этиш борасида мамлакатимизга ишонч билдирилганини англатади. Биз бундай съездлар ўтказишга ҳақлимиз. Тарихан Қозоғистон ҳамиша турли эътиқодлар чорраҳасида бўлган. Турли давлатлардан кўплаб патриархлар, олий муфтийлар, турли мамлакатлардаги черковлар раҳбарлари келади. Таркиб сифати жиҳатидан биз жуда ўзгардик.
Ташкилотчилар таъкидлашича, тадбирга эътибор катта. Euronews, CNN ва ал-Жазира каби йирик медиакомпаниялар унинг ишини ёритиб бориш ниятида.
По словам организаторов, к мероприятию активно проявляют интерес мировые СМИ. Его планируют освещать такие крупнейшие медиакомпании, как Euronews, CNN и Аль-Джазира.
Абдумалик Сарманов таржимаси.