Украинадан амалга ошириладиган еттинчи репатриация рейси 25 март куни ташкил қилинади. Қозоғистоннинг Украинадаги элчихонаси берган маълумотга кўра, бу давлатдан чиққан юртдошларимиз парвоздан бир кун олдин Львовдаги тўпланиш жойига келиши ёки Польшанинг Катовица шаҳрига ўзлари мустақил етиб бориши зарур. Эслатамиз, бугун Украинадан 836 нафар қозоғистонлик олиб чиқилди, шундан 690 нафари мамлакатга қайтиб келди.
Абдумалик Сарманов таржимаси