Мажилис депутатлари ер масалаларига оид қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат Парламент Сенатига йўлланди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан олиб чиқилган ҳужжат жорижликлар, шунингдек, улар иштирокида тузилган ҳуқуқий шахсларга ерни ижарага бериш ва сотишни тақиқлашни кўзда тутади. Аграр масалалар бўйича қўмита котиби Берик Ўспановнинг айтишича, қонун лойиҳаси давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларининг ижобий баҳосини олган. Мутахассислар иштирокида ишчи гуруҳ 3 марта тўпланди, бош қўмита 2 марта бу лойиҳани муҳокама қилди.
Берик Оспанов, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати, Аграр масалалар бўйича қўмита котиби:
- Қонун лойиҳасига мувофиқ 5 та қонуний ҳужжатга ўзгаришлар киритилади. Натижада, хорижлик ердан фойдаланувчилар, чет элликлар улуши мавжуд бўлган ҳуқуқий шахслар, шунингдек, қондошларнинг қишлоқ хўжалик аҳамиятига эга ерларни сотиб олиш ёки фойдаланиши тақиқланади. Қонун лойиҳаси жорий йилнинг 7 апрелида биринчи ўқишда Палата томонидан тасдиқланганди. Уни кўриб чиқиш давомида депутатлар кўзланган мақсадга етишни осонлаштирувчи қатор ўзгаришлар киритди.
Абдумалик Сарманов таржимаси