Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида трансчегара ҳамкорлигини ривожлантириш, сув таъминоти марказларини ривожлантириш, иқлим ўзгаришлари шароитида сув таъминотини яхшилаш. Тошкентда бўлиб ўтган халқаро сув ҳамкорлигига бағишланган конференцияда экспертлар ушбу мавзуларни муҳокама қилди. Марказий Осиё вакиллари энг самарали ечимлар қаторида сув захираларидан самарали фойдаланиш, замонавий сув тежовчи технологиялари жорий этиш, стратегик дастурларни рўёбга чиқариш зарурлигини кўрсатди. Форум қатнашчилари халқаро ҳамкорлар билан бирга ишлашга тайёрлигини билдирди. Минтақа мамлакатлари сув қонунчилигини такомиллаштиришга тайёр. Шу жумладан, Ўзбекистонда янги Сув кодекси қабул қилинди. У мослашувчан, интеграцияланган, илмий асосланган сув захираларидан фойдаланиш моделини жорий этиш учун шарт-шароит яратишга мўлжалланган.
Константин Оболенский, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси:
– Мамлакатимиз Ўзбекистонга Сув кодексини яратишга ёрдам берди. Биз техник жиҳатдан ёрдамлашдик, ишланмаларни ҳозирлашда гендер жиҳатлари ҳисобга олинди. Шунингдек, маслаҳатлашувлар ва ташкилик масалаларда кўмаклашдик.
Равшан Мамутов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси Аграр ва сув масалалари қўмитаси раиси:
- Биздаги бешта давлат сув соҳасида рўёбга чиқараётган ҳар қандай фаолият бошқа мамлакатларга, қўшниларга ҳам таъсир кўрсатади. Чунки ўртамизда умумий, трансчегара дарё ҳавзалари бор. Биз бир-биримизга ёрдам беришимиз, бир-биримиздан ўрганишимиз, энг яхши амалиётларни баҳам кўришимиз зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси

