Бош вазир металлургия ва нефть-химиясини муҳокама қилди

Бош вазир металлургия ва нефть-химиясини муҳокама қилди

Қозоғистонда умумий қиймати 19 ярим миллиард доллар бўлган 5 та йирик инвестициявий ташаббус рўёбга чиқариляпти. Ҳукумат йиғилишида металлургия ва нефть химияси соҳасидаги лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши масаласи кўриб чиқилдми. Павлодар вилоятида гидрометаллургия комбинати қуриляпти. Унда йилига 300 минг тонна таркибида олтин бўлган концентратни қайта ишлаш ва 15 тонна Доре қотишмаси шаклида олтиин олиш мўлжалланган. Атирау вилоятида эса учта нефть химияси лойиҳаси - бутадиен, полиэтилентерафталат ва полиэтилен заводлари устида иш давом этяпти. Вилоятда этан ва пропан берувчи газ сепарацияси мажмуаси қуриляпти. Бундан ташқари, Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи кенгайтирилади. Натижада, йилига қайта ишланадиган хомашё ҳажми 6 миллион тоннадан 12 миллион тоннагача ортади. Ҳукумат раҳбари лойиҳалар рўёбга чиқарилишини назорат қилишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси