Унга кўра, ўтган йили умумий халқаро захиралар жамғармаси, жумладан, олтин-валюта ва Миллий жамғарма активлари анча ўсган. Иккинчи даражали банклар иқтисодиётга бераётган кредит 23 фоизга кўтарилган. Шу билан бирга, бизнес учун ажратилган насия улуши 14 фоизга ошган. Ялпи иқтисодиётнинг долларга боғлиқлиги 31 фоизга камайган. Айни вақтда, Миллий банк берган маълумотга кўра, Fitch Ratings ва S&P халқаро агентликлари Қозоғистоннинг «ВВВ» даражасидаги суверен рейтингини «барқарор» деб баҳолаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси