Қозоғистон
Президенти ва Япония Ташқи ишлар вазири Такеши Ивая Қозоғистон-Япония
ўртасидаги савдо-иқтисодий, транзит-транспорт, маданий-гуманитар соҳалардаги,
шунингдек, халқаро тузилмалар бўйича
кенгайтирилган стратегик ҳамкорликни ўстириш истиқболларини муҳокама
қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев
таъкидлаганидек, Япония ташқи сиёсат муассасаси раҳбарининг Астанага ушбу
ташрифи иккитарафлама алоқаларни мустаҳкамлашга янги туртки беради.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
-
Япония – Осиёдаги ишончли ва яқин ҳамкоримиз. Биз Токио билан ҳар томонлама
шерикликни чуқурлаштиришга катта аҳамият берамиз. Бош вазир Шигеру Ишибега илиқ
тилакларимни етказишни истардим. Биз унинг Қозоғистонга расмий ташрифини
сабрсизлик билан кутяпмиз, шунга тараддуд кўряпмиз. Ишонч билан айтиш мумкинки,
муносабатларимиз жадал равнақ топмоқда.
Такеши
Ивая, Япония Ташқи ишлар вазири:
-
Қозоғистон ва Япония – стратегик ҳамкорлардир, улар халқаро тартиб
мустаҳкамланишидан манфаатдор. Ўйлашимча, менинг ташрифим иккитомонлама
муносабатларни келгусида ҳам равнақ топтиришга
йўл очади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

