Бош вазир IV Осиё параўйинлари ғолиблари билан учрашди

Бош вазир IV Осиё параўйинлари ғолиблари билан учрашди

Ўтган Осиё параўйинларида юксак натижаларга эришган юртдошларимизни давлат раҳбари номидан Бош вазир табриклади. Эслатамиз, Қозоғистон спортчилари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 8 олтин, 12 кумуш ва 21 бронза медаль олди. Унда 14 спорт туридан 131 спортчи мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилганди.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Сизнинг фидокорлигингиз, метин иродангиз миллионлаб одамларни  ҳаётдаги ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтишга, муваффақиятларга эришишга ундайди. Ғолибона чиқишларингиз инсоннинг имкониятлари чексиз эканлигини яна бир марта исботлади. Улғайиб келаётган ёш авлод учун ҳар бирингизнинг ҳаётингиз маҳорат, жасорат ва матонат намунаси бўла олади. Чунки бу фазилатларсиз спортда юксак натижаларга эришиш имконсиз. Ютуқларга эришишда сизга ҳамроҳлик қилган устозларингиз ва тренерларингиз меҳнатини алоҳида тилга олиш лозим. Сиз ҳақиқий олимпиадачилар сингари ғалаба сари интилдингиз. Осиё параўйинларидаги ғалабаларингиз Паралимпиада ютуқлари сари улкан қадам бўлди.

Ҳукумат раҳбари Осиё параўйинлари ғолиблари ва совриндорларига, тренерларга Давлат раҳбари номидан ташаккурномалар ва ёдгорлик совғалар тақдим этди. Президентнинг махсус хати Қозоғистон дзюдо паралимпиада федерацияга тақдим этилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.