Қозоғистондаги ЕОИИ ташқи чегараларида жойлашган 10 та назорат-ўтказув пункти модернизация қилинади ва қўшимча ускуналар қўйилади. Реконструкция ишлари икки йил давом этиши режалаштирилган. Натижада, ўтказиш қуввати 8 марта ошади. Бунинг учун сарфланадиган вақт 2 соатдан 25 дақиқагача қисқаради. Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Такомиллаштирилаётган назорат-ўтказув пунктларда алоқа каналлари ҳолати яхшиланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.