Наврўз - гўзал анъаналар айёми. Юртимиз сарҳадидан олисда яшаётган ватандошларимиз йилнинг асосий байрамини нишонлашга алоҳида эътибор қаратади. Баҳорий тенгкунлик арафасида улар одатга биноан миллий таомлар тайёрлайди.
Лондонда яшовчи Бадиға Саваш жорий йилда байрамнинг асосий овқати - Наврўз гўжа пиширишни ният қилганди. Буюк Британияда от гўшти, айниқса, қази-қарта топилиши жуда қийин, шу сабабли, Бадиға гўжага инглизлар хуш кўрувчи улоқ гўшти ва олти хил дон, яна Қирғизистондан келтирилган қурут солади.
Бадиға Саваш, (Лондон):
– Маълум бўлдики, Наврўз гўжа пиширишнинг қийин жойи йўқ экан. Илгари бу таомни тайёрлаш жуда қийин, деб ўйлардим. Хато қилибман. Энди ҳар йили Наврўз гўжа пишираман. Таом жуда мазали чиқди. Меҳмонларга ҳам манзур бўлди.
Бағдат Дускинова, (Лондон):
– Юртдошларимиз учун жуда хурсандмиз. Ва, албатта, ватандан олисдамиз, уни жуда соғинамиз. Қолаверса, ўзимизнинг миллий емакларни ҳам жуда қўмсайди киши.
Савашлар оиласи Қозоғистондан Туркияга, кейинчалик эса Буюк Британияга кўчиб ўтган, бунга анча бўлди. Лондонда 40 йилдан бери истиқомат қилади. Оила бошлиғи Абдисалим Саваш – маҳаллий қозоқ диаспораси раиси. Унинг айтишича, Бирлашган Қироллик пойтахтида қирққа яқин қозоқ оиласи яшайди. Давлат байрамлари, миллий ва диний айёмларни улар ҳамиша биргаликда нишонлашга ҳаракат қилишади, жумладан, Мустақиллик куни, Наврўз ва Ҳайитларни ҳам.
Абдумалик Сарманов таржимаси