Депутат ислоҳотлар ҳақида фикр билдирди

Қозоғистонда ижтимоий-сиёсий ўзгаришларнинг муҳим босқичи якунланди. У ўтган йилнинг бошида Президент томонидан эълон қилинган эди. 5 ноябрда мамлакатнинг 17 минтақасида 42 туман ва учта вилоят аҳамиятига эга шаҳар ҳокими сайланганди. Мажилис депутати Айдўс Сарим таъкидлашича, бу ислоҳотлар жамиятнинг демократлашиши ва ваколатлар марказдан узатилишига олиб келади. Унинг фикрича, ўзгаришлар давлат бошқаруви тизимига янги тамойиллар олиб киради, давлат ва жамият алоқалари тартибини ўзгартиради. Бугунги кунда Қозоғистон аҳли ўзлари яшаётган аҳоли манзилларидаги вазиятга бевосита таъсир кўрсата олади.

Айдўс Сирим Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
- Ҳокимиятнинг мутлақо янги тарҳи вужудга келди, мутлақо янги муносабатлар шаклланаяпти, ҳоким билвосита бўлса ҳам сайланаяпти. У кўпроқ вақтини ишга сарфлайди, инвестициялар жалб этиш, маблағ ажратишларига эришиш учун ҳаракат қилади, минтақада қонунчиликни таъминлашга интилади, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги қўмитаси билан ишларини мувофиқлаштиради. Президент ваколатда бўлган давр ичида биз яна камида икки марта маслихатлар, ҳокимлар сайловини ўтказишга улгурамиз, деб ўйлайман. Шундай сиёсий маданият шакллантиришимиз керакки, одамлар онгли равишда овоз беришни ўргансин. 

Депутат таъкидлашича, булар Президент сайловолди дастурида тилга олган ислоҳотларнинг фақат бир қисми. Лекин ҳозирнинг ўзида мамлакат ва унинг иқтисодиёти мунтазам ривожланиб бориши, қозоғистонликлар фаровонлиги ошиши учун ташкилик асос шаклланди. Эслатамиз, президент сайловларидан сўнг бир йил ўтди.  Ушбу жараён Парламентнинг ҳар икки палатаси ва маслихатларнинг анча янгиланиши билан якунланган сайлов циклига старт берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.