Президент олимларни қутлади

Президент олимларни қутлади

Технологиялар фаол ривожланаётган даврда тизимли тадқиқотлар ва билимларга катта эътибор бериш керак. Шунинг учун ҳам бугунги кунда илм-фан жамоатчилигига катта масъулият юкланади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат олимлари билан учрашувда шу ҳақда гапирди. Фан ходимлари куни арафасида Давлат раҳбари уларни касб байрами билан табриклади. 

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Республикаси Президенти:  

- Давлат илм-фанни ривожлантириш учун аниқ чора-тадбирлар кўрмоқда. Мен уч йил аввал Фанлар академиясини такомиллаштиришни топширган эдим. Ўтган давр ичида катта ишлар амалга оширилди. Академияга олий фан ташкилоти мақоми берилди. Инфратузилма янгиланмоқда, кадр тайёрлашга эътибор қаратиляпти.  Ўтган йили қабул қилинган «Фан ва технология сиёсати тўғрисида» қонун бу жараёнларга жиддий туртки берди. 

Сўнгги йилларда мамлакатда илм-фанни молиялаштириш 3,5 марта ортди, ёш мутахассисларга қўллов кўрсатиляпти. Ҳозир Қозоғистонда 25 минг нафар олим бор, уларнинг ярмидан кўпроғи ҳали 40 ёшга етмаган. Рақамлар мамлакат олимларининг ёш авлоди шаклланаётганини кўрсатаяпти. Давлат раҳбари устувор йўналишларга алоҳида тўхталди. Улардан бири  ядро фани ва технологиялари. Айниқса, ядро тиббиёти, водород энергетикаси, сувни чучуклаштириш, синтетик ёнилғи ишлаб чиқаришдан иборат. Умуман олганда, фан ривожланиши учун давлат ва бизнес ҳамда университет илмий марказлари кучларини бирлаштириши керак. 

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Республикаси Президенти:  

- Сўнгги беш йил ичида амалий тадқиқотлар билан шуғулланаётган илмий ташкилотлар даромади 40 миллиард тенгедан ошди. Бюджетга 10 миллиард тенге солиқ тушди, бу кўрсаткич ошиб бориши кутиляпти. Фан соҳасига 14,5 миллиард тенге хусусий инвестиция киритилди.  2 мингтадан зиёд иш ўрни очилди. Шу тариқа, олимларимиз мамлакат иқтисодини ривожлантиришга ҳисса қўшяпти. Ўқув даргоҳлари корхоналар билан яқин алоқа ўрната бошлади. 

Йиғилишда Президент бир гуруҳ олимларга давлат мукофотларини топширди. «Қозоғистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби» илк марта соҳибларига берилди. Бир қанча ёш олимга уй-жой калити тақдим этилди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси