New York Times Алматини энг яхши сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритди. Нуфузли нашрда 2024 йилда бориб кўришга арзийдиган дунёдаги 52 та энг жойларнинг анъанавий рейтинги эълон қилинди. Юртимиздаги мегаполис бу рўйхатнинг ўртасидан жой олиб, 25-ўринни эгаллади. Таъкидлангани сингари, Алмати аҳолиси 2 миллион нафарни ташкил этади, бу эса уни мамлакатнинг энг йирик аҳоли пунктларилан бирига айлантиради. Шаҳар сокин ва фаол таассурот қолдиради. Унинг маданий марказ сифатидаги мақоми гастрономик хилма-хиллик шарофати билан яққол намоён бўлади. Дарвоқе, мегаполис ҳудуддан ушбу рейтингга кирган ягона шаҳар бўлди. Илгари бу рўйхатга мамлакатимиз 2017 йилда, ЭКСПО кўргазмаси арафасида киритилган. Туризм вазирлигида айтилишича, бу факт, сўзсиз, республикамизга қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади. Қолаверса, рақамлар ҳам шундан далолат. 2023 йилнинг 9 ойи мобайнида Қозоғистонга 835 мингдан кўпроқ сайёҳ келган. Саёҳатчилар сонидаги ўсиш, 2022 йил билан солиштирганда, деярли 40 фоизга ошгани кузатилган. Таъкидлаймиз, юртимизни кўпроқ Россия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон ва АҚШ фуқаролари танлайди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.