Рақобатни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш
агентлиги раиси Марат Ўмаров
Қозоғистон Президентига иқтисодиётни либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳисобот берди. Квазидавлат секторини
қисқартириш бўйича тизимли ишлар давом этмоқда, унинг субъектлари ва давлат
объектларини 2030 йилгача оптималлаштириш режаси тасдиқланди. Рақобат муҳитига
ўтказилаётган активларнинг умумий даромади 3,4 триллион тенге. Бизнеснинг бозорларга киришидаги тўсиқларни
бартараф этиш тадбирлари, рақамли иқтисодни тартибга солишдаги янги ёндашувлар ҳақида
маълумот берилди. Марат Ўмаров
монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш ва иқтисодиётда давлат
иштирокини қисқартиришга қаратилган 7 та йўналишни назарда тутувчи рақобатни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш бўйича қонунчиликка киритиладиган тузатишларнинг
олтинчи пакети устида иш олиб
борилаётганини ҳам маълум қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

