У қадимги «Бўзоқ» шаҳри ўрнида барпо этилади. Музейга келганлар ўтмишда Қозоғистон ҳудудида яшаган қадимги кўчманчилар турмуш тарзи, тарихи ва маданий хусусиятлари билан танишиши мумкин. Мухбиримиз лавҳаси шу ҳақда.
Женис Ермуқанов, мухбир:
- Кўҳна шаҳар Бўтай маданиятидан бошлаб, бронза ва эрта темир даври, Олтин Ўрдадан иборат тўрт тарихий давр қатламини ўзида жамлаган. Бўзоқ – дашт тамаддуни шаклланиши ва равнақ топишининг чинакам шоҳиди. Бу ерда тез орада унинг аниқ музей нусхаси пайдо бўлади, ҳозирда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Бўзоқ миллий парки барпо этиладиган майдон 412 гектарни эгаллайди. Тарихий объект атрофи тўлалигича ўраб олинади, кириш қисмига эса 18 метрли дарвоза ўрнатилади. Миллий паркнинг жами ҳудуди 9 квадрат километрга етади.
Ербўлат Рахманқулов, Бўзоқ давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонаси бош илмий инспектори:
- Асосий объектлардан бири, шубҳасиз, археологик мажмуа - «Бўзоқ» шаҳарчасининг ўзи бўлади. Навбатдаги объект кўҳна шаҳарнинг аниқ реконструкцияси. Биз Бўзоқни қайта тиклаймиз, у 21 гектар майдонни эгаллайди ва имкон қадар аслиятга яқин кўринишда бўлади. Шунингдек, ташриф-марказ очиш режа қилинган, у Қозоқ хонлиги экспозициясини ўзида жамлайди.
Девор-тўсиқ қуриб бўлингач, бу ерда кўҳна шаҳар ҳудудида жойлашган маданий бинолар, хўжалик объектлари қурилиши бошланади. Бунда қадимгиларига жуда ўхшаш қурилиш ашёларидан фойдаланилади.
Алихан Абилдин, пудратчи қурилиш компанияси вакили:
- Биз эҳтиёткорлик билан иш олиб борамиз, техника бирор нарсага зиён етказмаслигига эътибор қаратамиз, чунки бу тарихий жойлигини ва ҳар битта деталь аҳамиятли эканлигини тушунамиз.
Кўҳна Бўзоқ шаҳри ҳудудида Буюк Дашт фақат кўчманчи маданият равнақ топган жой эмаслигидан далолат берувчи йирик миқдордаги экспонатлар топилган. Бу жойларда ўтроқ уй хўжалиги ҳам ривожланган. Бундан ташқари, манзилгоҳ Буюк Ипак йўли ёқасида бўлган, бу ердан карвонлари қатнаган.
Қажимурат Тўлегенули, Бўзоқ давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонаси илмий ходими:
- Қипчоқлар даври, Олтин Ўрда ва Қозоқ хонлиги гуллаб-яшнаган йиллар, шунингдек, ўрта асрлар. Манзилгоҳ маданий қатламида тадқиқотчилар тўртта давлат шаклланиши изларини аниқлаган.
Қадимий шаҳар реконструкцияси ва ўзига хос тарихий мажмуалар қурилиши 4 босқичда бўлиб ўтади. Лойиҳа 2025 йилда тўлиқ якунланиши кутилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси