Фахрийлар портретлари, уруш ҳақида полотнолар ва диптихлар. Астана Ҳарбий-тарих музейида Буюк Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган бадиий кўргазма иш бошлади. Амандўс Ақанаев, Мақсат Қантарбаев, Нелли Бубэ ва Айгуль Сағитова каби машҳур рассомлар ўз асарларини намойиш қиляпти. Муаллифлар таъкидлашича, уруш ҳақида ҳикоя қилиш, ота-боболар жасоратини ёд этиш, Ғалабага қандай эришилганини тасвирлашга интилиш ортидан ушбу тадбир ғояси туғилди.
Мақсат Қантарбаев, Қозоғистон Республикаси Рассомлар уюшмаси аъзоси:
- Ушбу тадбирдан мақсад - улғайиб келаётган авлод, ёшларга тинч ҳаёт учун қандай улкан бадал берилганини кўрсатиш. Унда кўп юртдошларимиз жон берган. 1 миллион 200 минг нафар қозоғистонликнинг ярмидан кўпроғи қайтиб келмаган. Ушбу кўргазма - осмонимиз тинч бўлиши учун курашда жасорат кўрсатган, жонини берганлар ҳақида хотираларни сақлаб қолиш имконияти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

