Ойиға бир миллион коронавирусга қарши зардоб дозаси. Қарағанди фармацевтика заводида шунча ишлаб чиқарилиши режалаштириляпти. Маҳсулот ҳажми апрель ойидан кўпаяди. Келгуси ойнинг биринчи кунларида эса Россияда ишлаб чиқарилган «Спутник V» препаратининг 150 минг зардоб дозаси Қозоғистон тиббиёт масканларига етказиб берилади.
«Қарағанди фармацевтика мажмуаси «Гам-КОВИД-Вак» вакцинаси Қозоғистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинганидан буён тиббиёт ташкилотларига 208 минг зардоб дозаси етказиб берди, улар ичида биринчи компонент – 115 мингта, иккинчиси – 93 мингта», дея маълум қилди фармацевтика заводи раҳбарияти.
Экспертлар препаратнинг КВИ турли штаммларига қарши самарадорлигини , таъкидламоқда.