Болалар тўғрисида интерфаол харита яратилади

Болалар тўғрисида интерфаол харита яратилади

2023 йилда Қозоғистонда болалар фаровонлиги индекси акс этган интерфаол харита тузилади. Тўпланган маълумотлар асосида мутахассислар ҳаётнинг турли соҳалари – таълим, соғлиқни сақлаш, хвфсизлик, ижтимоий ҳимоя, инфратузилмалар, экология бўйича миллий сиёсат нақадар самаралри рўёбга чиқарилаётганини кузатиб боради. Унга асос сифатида турли идораларнинг статистик маълумотлари, ижтимоий тадқиқотлар, аноним анкеталаш ва суҳбатлар натижалари олинади. Эслатамиз, болалар фаровонлиги индекси республика Бош вазири қарори билан тасдиқланган. Ҳозир маълумотлар тўплаш ишлари амалга ошириляпти.

Дулат Жекебаев, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги қошидаги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари:

– Болалар фаровонлиги миллий мониторинги – Қозоғистонда яшаётган 3 миллиондан зиёд боланинг ҳаётини кузатиб бориш имкониятини беради. Мониторинг натижасида интерфаол харита ишга туширилади. Интерфаол харита – очиқ фойдаланишга қўйиладиган маълумотлардан иборат бўлади. Уни ҳар бир фуқаро кузатиб бориши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси